Dec. 15, 2022

Брифинг: «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига келиб тушаётган мурожаатлар

Жорий йил 15 декабрь куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ҳасанов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Мазкур брифингда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил маслаҳатчиси “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот порталига келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисида ахборот берди.

2022 йил 1 майдан 1 декабрга қадар порталга жами 5 189 та мурожаат келиб тушган, шундан 4 632 таси кўриб чиқилган, қолган 557 таси кўриб чиқиш жараёнида.

Мурожаатларнинг асосийси қисми молиялаштириш ва кредит, ер майдони ёки бино ажратиш, инфратузилмага уланиш ва солиқ маъмуриятчилиги масалаларига тегишли.

Мурожаатларнинг 18 фоизи Тошкент шаҳри, 16 фоизи Қашқадарё вилояти, 12 фоизи Сурхондарё вилояти ва 9 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келади.

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорларга 12,3 млрд сўмдан ошиқ кредит ажратилиши, 7,4 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши ҳамда 3,7 млрд сўм дебитор қарздорлик ундирилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

“Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан Бизнес-омбудсман томонидан доимий назорат ўрнатилган.

Ўрганиш давомида, масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан жами 1 208 та мурожаатлар, шундан 647 таси тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқиш муддати бузилганлиги аниқланди.

Ҳудудлар кесимида муддат бузилиш ҳолатларининг аксарият қисми Қашқадарё вилоятида 192 та, Сурхондарё вилоятида 167 та, Самарқанд вилоятида 150 та ва Жиззах вилоятида 113 тани ташкил этади.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 124 та маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда тегишли идораларга 3 та тақдимнома киритилди.

Қолган 444 та тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг муддати бузилган мурожаатлари бўйича Бош прокуратурага хат киритилди.

Ҳурматли Тадбиркорлар! Фаолиятингизда муаммо ёки таклифлар бўлса business.gov.uz сайти ёки 1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин”, – деди Жамшид Ҳасанов.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение