Dec. 12, 2022

Бизнес-омбудсман – чемпион!


Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида мини-футбол бўйича «Омбудсман кубоги» бўлиб ўтди.

Мусобақа Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) томонидан 10 декабрь – «Халқаро инсон ҳуқуқлари куни»га бағишлаб ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли Фармони қабул қилинган.

Мазкур Фармонда оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш белгиланган.


Мусобақада 10 га яқин давлат ва нодавлат ташкилотларидан жамоалар иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти жамоаси 3-ўринни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг аппарати жамоаси 2-ўринни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакили марказий аппарати жамоаси эса мутлақ ғолибга айланди ва мусобақа кубогига сазовор бўлди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение