Nov. 23, 2022

Брифингда тадбиркорлар учун муҳим янгиликлар ҳақида маълумот берилди


Аввалроқ АОКАда Бизнес-омбудсман матбуот котиби Жамшид Ҳасанов иштирокида тадбиркорлар фаолиятини текширишда шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил маслаҳатчиси тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилгани, мазкур тизим билан тадбиркорларда ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилаётган текширувлар ҳақида махсус мобил илова, телеграм канал ва смс хабар орқали тегишли маълумотларни олиш имконияти яратилгани, шу билан бирга, тизим орқали тадбиркорларда ўтказилган текширувлар бўйича назорат органи ходимининг хатти-ҳаракатига баҳо бериш ва коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкинлиги, шунингдек, текширувларни рўйхатга олиш китоби электрон форматда қайта тикланганлигини маълум қилди.

“Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахслари ҳақида маълумотлар шакллантирилди.

Бу орқали тадбиркорлар назорат қилувчи орган мансабдор шахсларнинг тегишли маълумотларини тизимга киритиш орқали уларни назорат тадбирларини ўтказишга ваколати бор ёки йўқлигини аниқлаш мумкин бўлади.

Бугунги кунда 39 та Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлар фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга 17 мингдан зиёд мансабдор шахслари ҳақида маълумотлар реестрга киритилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиши мумкин бўлган текширув турлариназорат функциялари ва мажбурий талаблар ягона реестри яратилди.

Ҳозирги кунда реестрда барча назорат қилувчи органларнинг 500 дан ортиқ назорат ваколатлари ва 46 443 та мажбурий бўлган талаблар рўйхати шакллантирилиб, тизимга киритилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида 40 та назорат қилувчи органларнинг 9 837 нафар мансабдор шахслари иштирокида жами 210 та ўқув семинарлари ташкил этилди.

Тадбиркорлар фаолиятида текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида 22 та назорат қилувчи органларнинг 4 370 нафар ходимлари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 3 652 нафари (83,5 фоизи) тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Ҳурматли тадбиркорлар, “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилган текширув ҳақидаги маълумотларни govcontrol.uz тизими, Бизнес-омбудсманнинг расмий сайти, Telegram’даги @tekshiruvinfo_bot канали ёки 4064 қисқа рақамига SMS юбориш орқали билишингиз мумкин”, – деди Жамшид Ҳасанов.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение