Jan. 6, 2022

Результаты изучения обращения, опубликованного в газете "XXI Аср"

Аниқланишича, Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “Ozod Prom Servis” МЧЖнинг жавобгар Ҳазорасп туман ҳокимининг 2018 йил 23 февралдаги 556қ-сонли қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.

Мазкур ҳал қилув қарорда “Ozod Prom Servis” МЧЖ ўзиннг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан яъни Ҳазорасп туман ҳокимининг қарори устидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган уч ой муддат ичида судга мурожаат қилмаганлигига ушбу мурожаат қилиш ҳуқуқидан ўз вақтида фойдаланмаганлиги ҳамда ҳоким қарори юзасидан судга мурожаат қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги Кодекси 186-моддасига асосан маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларнинг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкинлиги белгиланган.

Ушбу кодекснинг 120-моддасига асосан суд ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган, ўтказиб юборилган процессуал муддатни, агар у ўтказиб юборилиш сабабларини узрли деб топса, ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра тиклашга ҳақли эканлиги белгиланган.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил судларнинг, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, тергов, суриштирув ва жазони ижро этиш органларининг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқмайди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение