Sept. 8, 2021

Косон туманидаги тадбиркорнинг мурожаати юзасидан натижалар

Ижтимоий тармоқларда Косон туманидаги “Бобур чакана савдо” бирлашмаси раҳабрининг мурожаати тарқалган эди

Аниқланишича, Косон туман ҳокимининг 2009 йил 18 майдаги қарори билан “Мархабо” универмагига тегишли 2452,45 кв.м ва бино эгаллаб турган 1429,52 кв.м ер майдонлари “Бобур” чакана савдо бирлашмасига доимий фойдаланишга берилган. “Мархабо” универмаги 2010 йилда вилоят хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, юқорида қайд қилинган ҳоким қарорлари ва қарорлар асосида расмийлаштирилган кадастр гувоҳномаларни ҳақиқий эмас топишни ҳамда “Бобур” чакана савдо бирлашмасини бинодан мажбурий чиқаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2010 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Апелляция инстанциясининг 2010 йил 16 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация инстанцияси судининг 2010 йил 17 августдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилинган, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Биринчи инстанция судининг 2010 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.

Кассация инстанцияси судининг 2011 йил 22 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, янги қарор асосида даъво талаблари қаноатлантирилган. “Бобур” чакана савдо бирлашмаси томонидан 2013 йил 12 сентябрда қабул қилинган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан Олий хўжалик судига мурожаат қилган.

Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2013 йил 22 октябрдаги қарори билан суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад қилинган.

Қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган суд қарорлари юзасидан Бизнес-омбудсман янги очилган ҳолат юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги сабабли, мурожаатчи хўжалик ишини янги очилган ҳолат бўйича кўриб чиқишга асос бўладиган маълумотларга таянган ҳолда қайтадан судга мурожаат қилиш лозим.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение