Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида фаолият курсатувчи Н.Саидова томонидан унга тегишли меҳмонхона биноси бузилганлигидан норозилигини билдирган.
Аниқланишича,
Қўқон шаҳар ҳокимининг “Қўқон деҳқон бозори”ни реконструкция қилиниши
муносабати билан бозор ҳудудида жойлашган мазкур жамоа фирмасининг
бино-иншоотлари бузилишига тушганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20
майдаги 97-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг 2013 йил 22
майдаги 220-сонли қарорига асосан Мовароуннахр кўчасида жойлашган 1 440,0 кв.
метр ер майдони “Аёллар гўзаллик олами мажмуаси” қурилиши учун ажратиб берилган
ва етказилган зарар учун жами 184, 2 млн. сўм тўлаб берилган.
Шунингдек,
қопланмай қолган ер майдони қисми учун компенсация бериш мақсадида шаҳар
ҳокимининг 2021 йил 5 майдаги 224-сони қарорига асосан Бахмалбоб кўчасидан кўп
қаватли турар жой биноси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқий билан 800, 0 кв.
метр ер майдони ажратиб берилган.
Бундан
ташқари, масъул мутахассислар томонидан далолатнома рамийлаштирилган Фурқат
кўчаси ҳудудидаги ер майдони ҳозирги вақтда “Story House Қўқон” МЧЖга қарашли
эканлиги мурожаатда кўрсатилган.
Мазкур
мурожаат Бизнес-омбудсманга келиб тушиб, мурожаат бўйича 2021 йил 7 июль куни
тадбиркор Н. Саидовага жавоб хати берилган.
Юқоридагиларга
мувофиқ, ЎРҚ 440-сон Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари
ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни, тадбиркорлик фаолияти билан
боғлиқ бўлмаган, оилага, меҳнатга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Бизнес-омбудсманнинг кўриб
чиқиш доирасига кирмайди.