Nov. 4, 2025

Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади

Президент қарори (328-сон, 03.11.2025 й.) билан “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–61 сон қарорга (https://lex.uz/ru/docs/7386917) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қарорга киритилган қўшимчаларга кўра, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратиш белгиланди.

 

Бунда имтиёзли кредит тадбиркорларга ҳар бир млрд сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади.

 

Кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади.

 

Тадбиркор унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган битирувчи ўртасида 2 йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади.

 

Бироқ, бундан ушбу ходим ўрнига 1 ой муддатда бошқа битирувчи ишга қабул қилинган ҳоллар мустасно.

 

Шунингдек, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади.

 

Танлов ғолибларига камида 2 нафар битирувчини ишга олиш мажбурияти билан 1 млрд сўмгача грант ажратилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение