“QURUVCHI” МЧЖнинг (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) мавжуд бўлмаган кўчмас мулкларга нисбатан солиқ ҳисобланганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.
Аниқланишича, МЧЖга тегишли 3 та кўчмас мулк “BUKHARA CITY” замонавий ишбилармонлик ва турар-жойлар маркази қурилиши муносабати билан 2020 йил 9 ноябрда МЧЖ ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги ўртасида тузилган келишув шартномасига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.
Шунга қарамасдан, ушбу кўчмас мулклар МЧЖ ҳисобидан чиқарилмаганлиги натижасида уларга нисбатан солиқ тўловлари ҳисобланиб, тақиқлар қўйилган.
Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони томонидан ҳолат назоратга олиниб, ҳокимият, солиқ, ва кадастр идоралари масъуллари билан биргаликда тадбиркорга зарур амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар, фаолиятингизда шу каби муаммога дуч келсангиз, Бизнес-омбудсман девони томонидан ташкил этилган Телеграм гуруҳи (https://t.me/biznesombudsmangamurojaat) ёки 📞1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади.