
Бизнес-омбудсман девони томонидан бугун, 9 октябрь куни ташқи реклама бозорини тартибга солишда мавжуд бўлган муаммолар ва бюрократик тўсиқларни муҳокама қилишга бағишланган учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, реклама ва дорихона соҳасидаги уюшмалар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади — тадбиркорлар фаолиятига енгиллик яратиш ва бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган тизимли ечимларни ишлаб чиқиш бўлди.
Учрашув якунида томонлар муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, келгусида музокараларни давом эттириш ва янги қонун ҳужжатлари лойиҳаларига экспертлар ва тадбиркорларнинг таклифларини инобатга олишга келишиб олдилар. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик фаолияти учун адолатли, қулай ва шаффоф муҳит яратишга хизмат қилади.