
Бизнес-омбудсманга "Шимол махсус қурилиш" МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари, АТБ "Агробанк" Пахтакор филиали томонидан жамиятнинг банк ҳисобварақлари асоссиз ёпиб қўйилганлиги, бунинг натижасида иш ҳақи, алимент ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш имконияти чеклаганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллади.
Ўрганишда аникланишича, жорий йил 30 июль куни корхона ҳисобварағига 6 млрд сўм маблағ келиб тушган. Бироқ, банк ходимлари маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш баҳонасида тадбиркорнинг "интернет-банкинг" хизматини ўчириб қўйган.
Кўрилган амалий чоралар натижасида операцияларни ноқонуний тўхтатиб туриш холати буйича масъулларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди ва тадбиркорнинг фаолиятини давом эттириши таъминланди.