Aug. 8, 2025

Ҳудудларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида ҳудудларда очиқ мулоқотлар ўтказишни давом эттирмоқда. Яқинда Жиззах, Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳам тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 40 нафар тадбиркор иштирок этди. Учрашувда Жиззах вилояти прокурори Б.Иброҳимов, Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов ва Арнасой туман ҳокими О.Мусанов тадбиркорларнинг муаммоларини тинглади.

 

Мулоқот давомида тадбиркорлардан 15 дан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этганлиги сабабли тегишли масъулларга юборилди ва ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.

 

Фарғона туманида ўтказилган “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот”да тадбиркорликни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва янги имкониятларни аниқлаш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар билан учрашувда бир қатор масъул ташкилотлар, жумладан, Бизнес-омбудсман девонининг Фарғона вилояти бўйича шўъбаси раҳбари Муроджон Пўлатов ҳам иштирок этди.

 

Андижон вилоятида тадбиркорлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар масъул ташкилотларга ижро учун йўналтирилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

 


Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение