Aug. 4, 2025

Тадбиркорлик субъектларига туташ ҳудудлардан ижара асосида мавсумий фойдаланишга рухсат берилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра (31.07.2025 йилдаги ВМҚ-478-сон қарори), 1 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ўзига тегишли бино ва иншоотларга туташ бўлган ер участкаларидан (соғликни сақлаш, таълим ва мактабгача таълим ташкилотларига тегишли ер участкалари бундан мустасно) мавсумий умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳақ эвазига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш тизими жорий этилади.

 

Шу мақсадда ўзига тегишли бўлмаган ер участкасида норасмий тарзда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати 2 босқичда хатловдан ўтказилади:

биринчи босқичда 1 сентябргача барча туман (шаҳар)лардаги марказий кўчаларда;

иккинчи босқичда 1 октябргача қолган кўчаларда.

 

1 октябрдан бошлаб хатлов натижасида аниқланган объектлар қонуний фаолият юритиши ёки ҳудуд бўшатилиши керак.

 

Ижара шартномасига асосан тадбиркорга тегишли ҳудудга туташ бўлган ёки ундан 5 метрдан кўп бўлмаган масофадаги бўш майдонларни тижорат фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдоларисиз тўғридан-тўғри ижарага берилади.

 

Ижарага берилган ер участкасининг ҳар бир квадрат метри учун шартнома муддатидан қатъи назар, ер солиғи ставкасининг 3 бараваригача миқдорда ижара тўлови тўланади.

 

2026 йил 1 февралга қадар тижорий фаолият объектларини кўча ва бинолар қиёфасига мос ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз қилиб лойиҳалаштиришга доир ягона талаб ва тавсиялар ("дизайн-код") ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

 

Фаолияти қонунийлаштирилиб, ижара шартномаси тузилган тадбиркорлик субъектларида "дизайн-код"га асосан лойиҳалар тасдиқлангунга қадар тадбиркорлар томонидан ҳар қандай қўшимча қурилишлар, майдон, фасад ва мавжуд енгил конструкцияларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Шундай ишлар амалга оширилган тақдирда, туташ майдонда жойлашган объектлар белгиланган тартибда бузилади ва янги шартнома тузилмайди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение