
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда ҳавога сизиб чиққан кимёвий моддалар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонининг 2-иловасига кўра, бундай вазиятлар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар текширув бошланганидан сўнг Бизнес-омбудсманни 24 соат ичида махсус платформа орқали хабардор қилиш тартибида ўтказилади.
Яъни, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ва тезкорлик билан чора кўришни талаб қиладиган ҳолатлар бўйича текширувлар зудлик билан ўтказилиши учун қонуний механизмлар яратилган.