July 8, 2025

Бизнес-омбудсман ёрдамида солиқ қарзи ва пеня камайтирилди

Самарқандда фаолият кўрсатувчи тадбиркор ер солиғи қарзини камайтиришда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.


Аниқланишича, 2016 йилдаги кадастр ҳужжатларига кўра, корхонанинг ер майдони 466 квадрат метр бўлган. Бироқ, 2022 йилда техник хато туфайли «Кўчмас мулк 3» дастурида бу майдон 10 333 квадрат метр қилиб кўрсатилган ва шу тарзда UZKAD тизимига ўтказилган.


Натижада, корхонага асоссиз қўшимча ер солиғи ҳисобланиб, 52 млн сўм қарздорлик ва 16 млн сўм пеня юзага келган. Шунингдек, ер солиғи ҳисоботлари тақдим этилмагани учун маъмурий жарималар ҳам тайинланди.


Мурожаатдан сўнг ушбу хатолик тўғриланиб, кадастр паспорти қайта шакллантирилган. Шунга қарамай, ортиқча ҳисобланган солиқлар ва пеня камайтирилмаган.


Бизнес-омбудсман ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ҳолатни ўрганиб чиқди. Натижада 2022-2023 йиллар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари қабул қилиниб, ер солиғи қарзи ва пеня камайтирилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение