July 5, 2025

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: транспорт ва логистика соҳаси ривожи йўлида

Жорий йилнинг 4 июль куни Бизнес-омбудсман девони томонидан транспорт ва логистика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Ушбу учрашувда 30 дан зиёд таштирокчи соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларини очиқчасига муҳокама қилдилар.


Мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятларида дуч келаётган қатор масалаларни кўтариб, уларга ечим топиш бўйича амалий таклифлар билдирдилар. Хусусан, солиқ имтиёзлари, йўловчи ташиш фаолияти, рухсатномалар олиш, йўл ва виза масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Иштирокчилар амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлаб, бу ўзгаришлар транспорт ва логистика соҳасидаги самарадорликни ошириш ҳамда бюрократик тўсиқларни камайтиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этдилар.


Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ушбу таклиф ва муаммоларини тизимли ўрганиб чиқиш ҳамда уларга ҳуқуқий ечим топиш борасида барча зарур чораларни кўради. Бу каби очиқ мулоқотлар соҳа ривожи ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение