June 23, 2025

Маъмурий жазо бекор қилинди: тадбиркор ҳуқуқлари тикланди

Навоий вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти ўтказилган текширув бўйича қўлланилган маъмурий жаримадан норози бўлиб, Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.


Аниқланишича, Навоий шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан 2025 йил 3 апрель куни “Диёр 93” (номи ўзгартирилган) МЧЖ фаолиятида текширув ўтказилган. Ушбу текширув давомида тадбиркорлик субъекти ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига асосан маъмурий жарима жазоси қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.


Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилганда, тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги мазкур текширув амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ўтказилганлиги аниқланиб, уни амалга оширган мансабдор шахсга нисбатан МЖтКнинг 241-2-моддасига асосан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жарима жазоси тайинланди.


Ўз навбатида, "Диёр 93" МЧЖ ходимига нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарор процессуал қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинганлиги учун бекор қилинди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение