June 20, 2025

Ногиронлиги бўлган шахслар учун автотранспорт воситаларини мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

 Ҳукумат қарори (377-сон, 18.06.2025 й.) билан “Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

 

Бунда харажатлар 2024 йил 1 октябргача шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича тендерда ғолиб бўлиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатган тадбиркорларнинг ҳар бир автобуси учун қопланади.

 

Шунингдек, 2024 йил 1 ноябрдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва шахсий фойдаланувида бўлган 1 та автотранспорт воситаси учун амалга оширилади.

 

Автотранспорт воситаларини қуйидагилар билан жиҳозлаш уни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш деб эътироф этилади:

тадбиркорларнинг автобуслари учун:

йиғма пандус (1 дона);

аудио ва визуал ахборот берувчи монитор (1 дона);

ахборот берувчи колонка (кўпи билан 3 та);

маълумотларни узатувчи микрофон (1 дона);

алоқа тугмаси;

бекатлар ҳақида ахборот олиш имконини берувчи маълумотлар тахтаси билан жиҳозлаш (1 дона);

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун:

газ ва тормоз педалини қўл бошқарувига ўтказиш;

механик узатиш қутисини автомат узатиш қутиси қилиб қайта жиҳозлаш харажатлари.

 

Ариза берувчилар автотранспорт воситаси талабларга мослаштирилган вақтдан эътиборан 90 кун ичида "Инсон" марказларига ёки "Ягона" миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими ёхуд ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение