June 14, 2025

Расмий муносабат

 Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар фаолиятида текширувларни ташаббус қилиш тартиби ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрда “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони қабул қилинган.

 

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

 

– тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади;

 

– текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

 

Яъни, ҳозирги қонунчиликка кўра, тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни ташаббус қилиш учун Бизнес-омбудсман билан келишиш талаб этилмайди.

 

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение