
Бугун, 11 июнь куни Бизнес-омбудсман девони раҳбари Жамшид Урунов хусусий таълим муассасалари, жумладан, техникумлар, мактаблар ва университетлар вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида хусусий таълим соҳаси вакиллари томонидан бир қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, давлат-хусусий шериклик шартларини такомиллаштириш, лицензия олиш тартибини соддалаштириш, хусусий таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, дуал таълим тизимини амалиётга жорий қилиш ҳамда хусусий таълим ташкилотлари учун жой ажратиш бўйича муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот доирасида соҳалар кесимида учрашувлар давом этмоқда. Таклифингиз бўлса, Бизнес-омбудсманга 1100 қисқа рақами, Тадбиркорлар виртуал офиси (https://business.gov.uz/?lang=oz) ёки info@biznesvakil.uz электрон манзили орқали мурожаат йўлланг.