June 2, 2025

Бизнес-омбудсман девони судда тадбиркор манфаатини ҳимоя қилди

Бизнес-омбудсман девони ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар, даъволар ва шикоятлар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Яқинда Вакил девонида масъулияти чекланган жамият томонидан бажарилган ишлар учун маблағ ундиришда ёрдам сўраб келиб тушган мурожаат ўрганилди.


Аниқланишича, жамият давлат муассасаси билан тузилган шартномалар асосида ички автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш, автотранспорт воситаси ва машина-механизмларда хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширган. Лекин тўлов амалга оширилмаган. Жамият томонидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан рад этилган.


Мазкур ҳолат Вакил девонида ўрганилиб, суд қарорига нисбатан апелляция шикояти киритилди. Натижада Фарғона вилояти судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарорига асосан давлат муассасасидан тадбиркор фойдасига 2,8 млрд сўм асосий қарз ҳамда 89 млн сўм пеня ундирилиши белгиланди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение