May 29, 2025

Мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди

 “Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-193-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2025–2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

 

мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;

 

экспорт ҳажмини 100 млн АҚШ долларига етказиш;

 

соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.

 

2029 йил 1 январгача Қарорда белгиланган мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилади.

 

2025 йил 1 июлдан ўз хонадонида фаолият юритадиган ЯТТларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

 

2025 йил 1 августдан маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение