May 26, 2025

Бизнес-омбудсман девонида Озарбайжон Омбудсмани вакили билан учрашув бўлиб ўтди


Бугун, 2025 йил 26 май куни Бизнес-омбудсман девонида Озарбайжон Республикаси Омбудсмани матбуот котиби жаноб Араз Аскерли билан учрашув бўлиб ўтди.


Маълумки, икки қардош мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Жумладан, икки мамлакат оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари ўртасида доимий равишда тажриба алмашиш мақсадида ўзаро сафарлар ташкил этиб келинмоқда. Бу галги ташриф ҳам ана шундай ҳамкорликнинг бир кўринишидир.


Учрашув чоғида жаноб Араз Аскерли Бизнес-омбудсман девонининг фаолияти, хусусан, ахборот хизматининг ишлаш тартиби билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида у Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари ва иш имкониятларига юқори баҳо бериб, ўз фикрини билдирди:

«Биз сизларнинг фаолиятингиз ва ваколатларингизни юқори баҳолаймиз ва бу борада ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдормиз...»


Шундан сўнг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ қошидаги 2024 йилда ташкил этилган «Инсон ҳуқуқлари уйи»га ташриф буюриб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид марказдаги адабиётлар билан танишилди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение