May 22, 2025

Кичик ва ўрта бизнес вакилларининг муаммолари тингланди


Бугун, 22 май куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан мулоқот ўтказилди.


Учрашувда Янгийўл шаҳар ҳокими ва прокурори, Солиқ қўмитаси, Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этдилар.


Тадбирда 150 дан ортиқ тадбиркор ўз фаолиятига доир долзарб масалалар билан қатнашди.


Хусусан, солиқ соҳасига оид саволлар, қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш тартиби, ортиқча тўловларни қайтариш механизмлари, шунингдек, Солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлиги ўртасидаги УЗКАД тизимидаги муаммолар кўтарилди.


Билдирилган масалалар юзасидан муҳокамалар фаол кечди ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислардан жавоблар олишга муваффақ бўлдилар.


Учрашув давомида айрим муаммолар жойида ҳал этилди, бошқалари эса ҳар томонлама ўрганилиб, қонуний ечим топилиши учун алоҳида назоратга олинди.



Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение