May 22, 2025

Фермер хўжалигига асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганиб, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этмоқда.


Хусусан, Қашқадарё вилояти Касби туманида фаолият юритаётган фермер хўжалигига “Энергосавдо” АЖнинг Касби туман филиали томонидан электр энергиясидан 66 миллион сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланган.


Мазкур масала юзасидан тадбиркор “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали қарздорликни бекор қилишни сўраб мурожаат қолдирган.


Тадбиркорнинг мурожаати Вакил девони томонидан ўрганилиб, қайта ҳисоб-китоб натижасида дастурий таъминотдаги техник носозлик сабабли нотўғри ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение