
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларида текширувларни амалга ошириш тартиби, шунингдек, текширувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Мазкур малака ошириш курсида 27 та назорат органининг 235 нафар мансабдор шахси иштирок этди.
Семинар давомида амалиёт жараёнидаги муаммоли вазиятлар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.