May 13, 2025

Тадбиркорнинг 2 йиллик масаласи ижобий ҳал этилди

Тадбиркорларнинг давлат органлари билан юзага келаётган муаммолари ўз ечимини топмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи нодавлат таълим муассасаси билан боғлиқ вазият бунга мисол бўлади.

 

Аниқланишича, 2023 йил 2 июндаги тегишли ҳужжатга мувофиқ, “Хорижий тил билан ITга йўл” лойиҳаси доирасида Қарши шаҳридан саралаб олинган ўқувчилар мазкур НТМда таҳсил олишлари белгиланган ҳамда ўқитиш учун ажратилган маблағлар НТМ ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши лозим бўлган.

 

Мурожаатга асосан, НТМ 2023 йил июнь-ноябрь ойларида ўқувчиларни ўқитган. 3 ойлик тўлов амалга оширилган бўлса-да, қолган ойлар учун ҳақ тўланмаган.

 

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида "Хорижий тил билан ITга йўл" лойиҳаси доирасида жами 366 млн сўм ажратилиб, нафақат мазкур НТМ, балки лойиҳа доирасида тўловларни кутаётган бошқа тадбиркорлар ҳам ўз маблағларини олиш имкониятига эга бўлдилар.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение