April 21, 2025

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар таклифлари ўрганилди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.


Хусусан, Хўжайли туманида чорвачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган 26 та корхона раҳбарлари билан юзма-юз учрашув ташкил этилди. 

Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги 35 нафар тадбиркор билан онлайн учрашув ўтказилди.


Мазкур учрашувлар давомида соҳа вакиллари ўз фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида қонунчиликка оид таклифларини билдирдилар. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари тингланиб, айрим мурожаатлари Бизнес-омбудсман девони томонидан қабул қилиб олинди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение
Close menu