April 15, 2025

Фоторепортаж: тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказилмоқда

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг таклифларини ўрганиш мақсадида республиканинг турли ҳудудларида учрашувлар ташкил этмоқда.  

 

Жумладан, девон ходимлари Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Пахтачи туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммолар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, Бухоро вилоятида судьялар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишдаги муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди. Бу каби муҳокамалар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение