Ижтимоий тармоқлар орқали айрим ҳайдовчиларга 2024 йилда содир этган йўл ҳаракати қоидабузарлиги бўйича жарима қарорларининг кечикиб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунининг 17-1-моддасида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилиши белгиланган.
Бизнес-омбудсман девони ижтимоий тармоқлардаги хабарлар юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда.