April 10, 2025

Навоийда тадбиркорлар муаммолари тингланмоқда

Бизнес-омбудсман девони ходимлари жорий йилнинг 9 апрель куни Навоий вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди.


Учрашувда 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини қийнаётган 15 та масала ва муаммо Бизнес-омбудсман ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида тингланди. Мурожаатларнинг 3 таси учрашув давомида ҳал этилди, қолганлари бўйича тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар белгиланди.


Мисол учун, чорвачилик билан шуғулланувчи "Shoxijaxon Karmana-2018" ХК раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида Кармана тумани “Талқоқ” МФЙ ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилганлиги ва тегишли жавоб олишда амалий ёрдам сўраган эди. Унинг мурожаати учрашув давомида ижобий ҳал этилиб, 33 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш бўйича тавсиянома берилиши таъминланди.


Кўриб чиқилган мурожаатлар банк-кредит, кадастр, солиқ маъмуриятчилиги, инфратузилмани яхшилаш, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга оид масалаларни қамраб олди. Йиғилиш иштирокчилари тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолар юзасидан ўз мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.


Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектлари билан манзилли учрашувлар ҳудудларда давом эттирилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение