April 4, 2025

Республиканинг айрим ҳудудлари жадал комплекс ривожлантирилади

 “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-132, 01.04.2025 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб 16 та туман (шаҳар)да қуйидагилар белгиланди, жумладан:

 

саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўртача 7–8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 15–17 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 4–5 фоизга барқарор ўсишини таъминлаш;

 

ишсизлик даражасини 4–5 фоизга, камбағаллик даражасини

5–6 фоизга пасайтириш, бунда Қўнғирот, Асака, Ғаллаорол, Денов туманлари ҳамда Марғилон шаҳрини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш;

 

Қарорга асосан, қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилади, жумладан:

 

2025 йил 1 июлгача Туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастурлари (Дастур) доирасидаги туман (шаҳар)лар марказларининг ишлаб чиқилганига 10 йилдан ортиқ муддат бўлган бош режаларини 3 та тоифадаги (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда янгиланган бош режа лойиҳалари;

 

Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Хатирчи, Чортоқ, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот туманлари ва Янгийўл шаҳри марказлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши ҳамда хизматлар ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа лойиҳалари;

 

Хатирчи, Қува ва Чортоқ туманларида туризм йўналишидаги мастер режа лойиҳалари;

 

1 ҳафта муддатда Дастур доирасидаги туман (шаҳар) ҳокимликларида ҳуқуқий эксперимент тариқасида 2026 йил 1 январгача “Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш” янгича ёндашуви асосида Лойиҳа офиси фаолияти йўлга қўйилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение