
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Бизнес-омбудсман девони, агентлик, "Зарур амалиётлар маркази - GxP" давлат муассасаси вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда "Зарур амалиётлар маркази - GxP" давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, аудит гуруҳини шакллантириш, фармацевтик инспекция жараёнини такомиллаштириш ва сертификатлар топширишдаги кечикишларнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида қонун бузилишлари ва коррупция ҳолатларига қарши қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.