April 1, 2025

Тадбиркорларга божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади

 “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-57-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.

 

Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар этиб белгиланди:

 

2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;

 

2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;

 

2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;

 

2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.

 

Ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар яратилади:

 

2025 йил 1 июлдан:

 

ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

 

2025 йил 1 сентябрдан:

 

тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.

 

2025 йил 1 декабрдан:

 

божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.

 

2025 йил 1 ноябрдан:

 

ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение