March 25, 2025

Боёвутдаги тадбиркорнинг электр таъминоти муаммоси ҳал этилди

 Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи "Азиз нон" (номи ўзгартирилган) оилавий корхонаси раҳбари Бизнес-омбудсман девонига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, мурожаатчи тадбиркор Боёвут туманида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган. Бироқ Боёвут тумани электр таъминоти корхонаси (ЭТК) қарздорлик мавжуд деган важ билан январь ойи охирида корхонани электр тармоғидан узиб қўйган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, "Азиз нон" оилавий корхонаси ўз фаолиятида мавжуд қарздорликни 6 январь куни тўлиқ ёпганлиги маълум бўлди.

 

Қонунчиликда белгиланган тартиб – "Электр энергиясидан фойдаланиш" қоидаларининг 88-бандига кўра, истеъмолчи тадбиркор ўтган ой истеъмоли учун тўловни келаси ойнинг 10 санасига қадар амалга ошириши мумкин.

 

Бизнес-омбудсман девони ва "Энергосавдо" филиали Сирдарё бўлими ходимлари томонидан ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, корхона тармоққа қайта уланиш учун "Электр энергиясидан фойдаланиш" қоидаларининг 144-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов тўлашга мажбур бўлганлиги аниқланди.

 

Шу боис, Боёвут туман ЭТК ходимлари ўз хатти-ҳаракатлари билан қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-3-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение