March 11, 2025

Сирдарёда Бизнес-омбудсман ўринбосари аҳоли билан учрашди

Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида мазкур йўналишдаги ишларнинг боришини ўрганмоқда.


Жумладан, 11 март куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Боёвут ва Ховос туманлари аҳолиси билан учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар чоғида аҳолининг муаммолари, таклифлари ва фикрлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Учрашувларда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали уларнинг фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш ва ҳудуд иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение