
Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор пул маблағи ундирилишида амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркор Тошкент давлат техника университети Термиз филиали билан рельеф макетини ўрнатиб бериш бўйича 148 млн сўмлик шартнома имзолаган. Бироқ тадбиркор томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлса-да, университет томонидан ваъда қилинган маблағ тўлаб берилмаган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида тадбиркорга пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди.