Jan. 16, 2025

Назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида қандай асосларда текширув ўтказишга ҳақли?

 "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра, назорат қилувчи орган тадбиркорлик субъекти фаолиятида қуйидагилар асосида текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақли:

 

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари;

 

аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар).

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение