Jan. 14, 2025

Тошкентда тадбиркорлар хавфсизлиги бўйича давра суҳбати ўтказилди

Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектларида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

14 январь куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан давра суҳбати ташкил этилди.

 

Тадбирнинг асосий мақсади:

Тадбиркорлик субъектларида хавфсизлик чораларини кучайтириш;

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш.

 

Давра суҳбати давомида тадбиркорлар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение