Jan. 3, 2025

Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш чоралари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилмоқда

“Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.

 

Унга кўра, Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

 

экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;

 

экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.

 

Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение