Dec. 25, 2024

2025 йил 1 январда кутилаётган янгиликлар

2025 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

 

2025 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

 

2025 йилдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимлари ҳар икки йилда Бизнес-омбудсман томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларида малакасини оширади.

 

Бизнес-омбудсман томонидан назорат қилувчи органлар фаолияти баҳоланиб, ҳар йили 1 февралга қадар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рейтинги эълон қилиб борилиши кўзда тутилган.

 

2025 йил 1 январдан фуқароларнинг хориждаги қонуний меҳнат фаолияти давлат томонидан рағбатлантирилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганида уларга ўз бизнесини бошлаши учун ер участкалари ва давлат мулки объектлари ижарага берилиши, кредитлар ажратилиши, уй-жой ипотекаси тақдим этилиши ва уларнинг бандлиги таъминланиши белгиланган.

 

2025 йил 1 январдан ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган (реализация қилинадиган) ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилади. Бунда текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилиши белгиланади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб «subsidiya.mf.uz» платформасида тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилиши йўлга қўйилади.

Бунда қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «subsidiya.mf.uz» платформасига мажбурий тартибда киритилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилади.

Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилиши, шунингдек, текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилади.

 

2025 йил 1 январдан in-vitro усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан, узумнинг данаксиз ва янги нав кўчатларига 7,5 минг сўмдан, маҳаллий узум кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб: қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади. 

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение