Dec. 18, 2024

Ўзбекистонда крипто-фаолият учун лицензия нархлари тасдиқланди

 “Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3584, 17.12.2024 й.)

 

Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:

 

крипто-биржа учун – 73 400;

 

майнинг-пул учун – 3 000;

 

крипто-депозитарий учун – 7 000;

 

крипто-дўкон учун – 3 700.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение