Dec. 17, 2024

Ўзбекистон ва Жанубий Корея "яшил" иқтисодиёт йўлида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон Республикаси "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида Жанубий Корея билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Бугунги кунда икки давлат ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш, "яшил" технологиялар асосида шаҳарларни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиёдаги маҳаллий ҳокимият вакиллари учун кам углеродли ривожланиш бўйича» халқаро анжуманда иштирок этиш учун Жанубий Кореяга ташриф буюрди.

 

Сеул тажрибаси асосида

Мазкур анжуман ICLEI (Барқарор ривожланиш бўйича маҳаллий ҳокимиятлар халқаро кенгаши) ва Сеул шаҳар ҳокимияти ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг 15-20 декабрь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.

Анжуманнинг асосий мақсади ўзбек шаҳарларини иқлим ўзгаришига қарши курашиш, "яшил" технологияларни жорий этиш ва барқарор ривожланиш бўйича билим ва кўникмалар билан таъминлаш, Жанубий Корея тажрибасини ўрганиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашишни кенгайтиришдан иборат.

 

"Яшил" шаҳарлар сари йўл

Анжуман доирасида Сеул шаҳрининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги тажрибаси ўрганилмоқда. Шунингдек, шаҳарларни "яшил" технологиялар асосида ривожлантириш, барқарор транспорт тизимларини яратиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Иштирокчилар Сеул шаҳридаги "яшил" технологияларни қўллаган ҳолда қурилган бинолар, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи корхоналар ва экологик тоза транспорт тизимлари билан танишмоқдалар.

 

Ҳамкорлик истиқболлари

Ушбу анжуман Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги "яшил" иқтисодиёт йўлидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, тажриба алмашинувини кенгайтиришга ва янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида Жанубий Корея каби ривожланган давлатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение