Dec. 6, 2024

Тадбиркорлар овози эшитилмоқда: Президент мулоқотидан сўнг ижобий ўзгаришлар

 Бугун, 6 декабрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Бизнес-омбудсман девони, Давлат солиқ қўмитаси масъуллари иштирок этдилар.

 

Тадбирда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Президент мулоқотидан сўнг тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани, бизнес учун яратилган янги имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Хусусан, қуйидаги йўналишларда сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда:

 Республика экспорт штаби томонидан экспортчиларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида экспортчилар фаолиятини ўрганиш давомида аниқланган 1 307 та муаммоли масалалардан 976 таси ҳал этилди. Жумладан, экспортчиларга 3,9 трлн сўм кредит маблағлари ажратилди, 605,2 млрд сўм ҚҚС қайтарилди, 164 та корхонанинг энергия таъминотидаги муаммолар бартараф этилди.

 

Экспорт акселератори доирасида 100 та маҳаллий корхона экспорт фаолиятини йўлга қўйиш учун махсус ўқувлардан ўтмоқда.

 

Жорий йилнинг 9 ойида 23,6 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, бу ўтган йилга нисбатан 10,3 млрд долларга кўпдир.

 

2024 йилнинг 10 ойида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,9 фоизга ўсди.

 

Мамлакатимизда 850 та саноат зонаси фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида саноат зоналари ҳудудида 5 205 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 179,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

 

Президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2030 йилга мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 200 миллиард долларга, инвестициялар ҳажмини эса 100 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда.

 

Бизнес-омбудсман девони мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш йўлида ўз фаолиятини давом эттиради.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение