3 декабрь куни Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Гулистон шаҳри, Мирзаобод ва Гулистон туманида фаолият олиб борадиган тадбиркорлар билан учрашув ўтказдилар.
Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонда ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифалар, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг муаммолари ҳам эътибордан четда қолмади. Маҳаллий муаммолар билан бирга тизимли масалалар ҳам кўтарилди. Уларни ечими бўйича энг мақбул йўлларни топиш учун таҳлилий иш олиб борилиши қайд этилди.