Nov. 20, 2024

Очиқ мулоқот самаралари: тадбиркорлар муаммолари ечим топмоқда

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижроси қизғин давом этмоқда.

 

Бизнес-омбудсман девони Тошкент вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда бошқа назорат органлари билан биргаликда 100 дан ортиқ тадбиркор иштирокида семинар ўтказди.

 

Семинарда очиқ мулоқотда белгиланган устувор вазифалар, тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича топшириқлар, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва муаммоларини ечишда амалий ёрдамга эга бўлишди.

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлар билан учрашувларни бошқа йўналишларда ҳам давом эттиради.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение