Биласизми?
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 13-моддасида фермер хўжалигининг ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Мазкур моддага асосан, фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.