Sept. 6, 2024

Давлат органи ёки тадбиркор: бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар кимнинг фойдасига ҳал қилинади?

Биласизми?

Агар бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар бўлса, суд қандай йўл тутади? Айниқса, бундай ҳолатлар тадбиркор ва давлат органи ўртасидаги низоларда юз берса-чи?

 

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига кўра, судлар низоларни ҳал қилишда қуйидаги тартибларга амал қилади:

 Қонун устуворлиги: Суд ҳар қандай низони, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга асосан ҳал қилади.

 Давлат органи ҳужжатининг қонунийлигини текшириш: Агар давлат органининг қарори қонунга зид бўлса, суд бундай қарорни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли.

 Ҳуқуқ нормаларининг ўхшашлиги: Агар низоли вазиятни бевосита тартибга солувчи қонун нормаси мавжуд бўлмаса, суд шунга ўхшаш вазиятларни тартибга солувчи нормаларни қўллайди.

 Қонуннинг умумий асослари ва мазмуни: Агар ўхшаш нормалар ҳам мавжуд бўлмаса, суд низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал қилади.

 Тадбиркорнинг фойдасига талқин қилиш: Энг муҳими, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасидаги низоларда, қонунчиликдаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади.

 Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қонунчиликдаги зиддиятлар ёки ноаниқликлар мавжуд бўлган ҳолларда, айниқса тадбиркор ва давлат органи ўртасидаги низоларда, суд низони тадбиркорнинг фойдасига ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение