Aug. 29, 2024

Фоторепортаж. Камбағалликни қисқартириш бўйича тадбирлар давом этмоқда

 Қорақалпоғистонда янги иш ўринлари яратилмоқда


Бизнес-омбудсман аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда.


Республиканинг олис ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.


Элликқалъа туманида "Gulshod Shifo" хусусий корхонасининг янги тиббиёт маркази, "Boston Denim" МЧЖнинг тикувчилик цехи ва "Buston Silk" МЧЖнинг ипак ишлаб чиқариш цехи фаолияти ўрганилди.


Беруний туманида "Rayhon Apparel" МЧЖнинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ва "Begzod-Farruh" МЧЖнинг гален препаратлари ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишилди.


Тадбиркорлар томонидан жами 406 нафар фуқарони иш билан таъминлаш имконияти мавжудлиги билдирилди.

 

 Андижонда бизнес ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватламоқда


Андижон вилояти Пахтаобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни иш билан таъминлаш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда. Тумандаги йирик ишлаб чиқарувчилар бунда ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар.


Бизнес-омбудсман девони ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирлар доирасида "Бахт текстил" МЧЖга қарашли трикотаж фабрикасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида тадбиркор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бир гуруҳ фуқароларни синов тариқасида ишга қабул қилди.


Бу каби ташаббуслар нафақат ишсизликни камайтириш, балки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятга интеграциялашувига ёрдам беришда муҳим аҳамиятга эга.

 

 Жиззахда тадбиркорлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди


Бизнес-омбудсман девони ҳамда Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирокида Жиззах вилоятида фаолият юритаётган 40 нафардан ортиқ тадбиркорлар билан Zoom платформаси орқали учрашув ўтказилди.


Учрашувда тадбиркорларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон фуқароларни ишга қабул қилишда дуч келаётган муаммолари атрофлича ўрганилди ва уларнинг таклифлари тингланди. 

 

Сирдарё туманида камбағалликни қисқартириш бўйича тадбирлар давом этмоқда


Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Сирдарё тумани Ёшлик маҳалласида тадбиркорлар, ижтимоий рўйхатда турган фуқаролар ва маҳалла раислари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда иштирокчилар томонидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.


Шунингдек, Сирдарё тумани Тараққиёт маҳалласида туман ҳокими Мусурмонқул Ҳатамов ва Бизнес-омбудсман девони бош инспектори Алишер Ибодуллаев иштирокида тадбиркорлар ва фуқаролар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.


Тадбиркорлар камбағалликни қисқартириш ва “инсон-жамият-давлат” тамойили асосидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўз фикрларини билдиришди.


Учрашувда 10 дан ортиқ тадбиркор ва 30 га яқин фуқаро иштирок этди. Улар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение