Aug. 28, 2024

Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-303-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди.

 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

 

Жамғарманинг асосий вазифалари:

Жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;

Жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;

Жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;

Жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.

 

Жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланди.

 

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

 

Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

In the conditions of complex economic transformations, if obstacles and restrictions in the activities of entrepreneurs are removed, we will provide them with real assistance

Text to speech
Звуковое сопровождение