Aug. 26, 2024

Қандай ер участкалари солиқ имтиёзларига эга?

 Биласизми?

 

Солиқ кодексига асосан, бир қатор ер участкалари солиқ имтиёзларига эга. Бу имтиёзлар ер эгаларига солиқ юкини камайтириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Қуйидаги ер участкалари солиқ имтиёзларига эга:

 

️Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар: ўзлаштириш ишлари даврида ва ўзлаштирилгандан кейин 5 йил мобайнида.

️Қайта тикланадиган энергия манбалари ускуналари эгаллаган ерлар: ишга туширилгандан кейин 10 йил муддатга.

️Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар.

️Спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари эгаллаган ерлар.

️Шаҳар электр транспорти йўллари ва метрополитен линиялари эгаллаган ерлар.

️Аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва канализация иншоотлари эгаллаган ерлар.

️Магистрал иссиқлик трассалари эгаллаган ерлар.

️Иҳота ўрмон дарахтзорлари эгаллаган ерлар.

️Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ерлар: 5 йил муддатга.

️Мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар: ишлар бошланганидан 5 йил муддатга.

️Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар: 5 йил муддатга.

️Илмий ташкилотларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликларининг ерлари.

️Қишлоқ жойларда жойлашган антенна-мачта металл конструкциялари эгаллаган ер участкалари.

 

Эслатма: Солиқ имтиёзлари фақат ер участкалари белгиланган мақсадда фойдаланилгандагина қўлланилади!

 

Батафсил маълумот учун Солиқ кодексининг 428-моддасини ўқинг https://lex.uz/docs/4674902

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

An important aspect of the current reforms is not to find the shortcomings of entrepreneurs and punish them, but to teach them how to properly organize their work

Text to speech
Звуковое сопровождение